Жиззахда ака-укалар жанжалида пичоқбозлик юз берди
Жамият
−
07 Июнь 2019
4369Жорий йилнинг 6 июнь куни соат 00:30ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи 26 ёшли С.Х. қўшниси 20 ёшли О.Х.нинг уйи олдида ўзаро жанжал туфайли унинг бошига тайёқ билан урган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда О.Х.нинг акаси 23 ёшли Х.О. уйидан пичоқ олиб чиқиб, С.Х.нинг укаси 22 ёшли Х.Х.ни пичоқ билан жароҳатлаган.
Натижада Х.Х. касалхонага ётқизилиб, О.Х ва Х.О.лар қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси