Олий таълим вазири талабаларнинг эътирози ҳақида гапирди 

Жамият

image

Кеча, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, барча олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидовга кўра, амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган, ўқув режаларида номутахассислик фанлари улуши юқорилигича қолмоқда, бу эса талабаларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқармоқда.

Вазир олий таълим муассасалари ҳамда кадрлар буюртмачилари ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар қониқарсиз аҳволдаги экани танқид қилди ва иш берувчилар кадрлар тайёрлаш жараёнига қизиқмаса, ОТМ ректорлари ташаббус кўрсатиши кераклигини қайд этди.

"Чунки халқимиз ва Президент олий таълимдан жамият тараққиёти локомотиви бўлишини талаб қилмоқда", деди вазир. "Ишга ҳозиргидек муносабат билан мақсадга эришолмаймиз. Замон шиддат билан ривожланяпти, биз тараққиёт ортидан эмас, балки уни белгилаб беришимиз керак". деди Иномжон Мажидов.

Шунингдек, янги тузилган республика олий таълим кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, унинг истиқбол-режалари ҳам муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий таълим Иномжон Мажидов

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг