Тошкентда Cobalt аянчли ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Сергели туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди. 

Кеча, 12 март куни соат 21:30 да 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.У. Cobalt русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўл четидаги реклама баннерига бориб урилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Matiz ёниб кетганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made