...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бугун ёмғир ёғар... Эртагачи?


19:39, 11.01.2019 Бу қизиқ
 8 154

Шанба куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳарорати билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 12 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +4...+6 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ва қор ёғади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ва қор ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...+0, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с ташкил қилиб, ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмаяпти.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -5...+0 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!