Афғонистонда 150 киши сув тошқинида ҳалок бўлди (фоторепортаж)

Олам

image

Афғонистонда давом этаётган кучли ёмғир ёғиши ортидан юзага келган сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 150 нафарга етди. Бу ҳақда “Gulf Today” нашри хабар берди.

Қутқарувчилар пойтахт Кобулнинг шимолидаги вайрон бўлган 1500 та уйни текшириб чиққанларидан сўнг, яна 70 дан ортиқ жасад топилган ва жам қурбонлар сони 150 нафарга етган.

Жуда кучли ёмғир ёғишидан юзага келган сув тошқинлари сабабли Парван тоғлари ҳудудидаги 900 та оила бошқа жойларга кўчирилган.

"Қидирув ишлари ҳалигача давом этмоқда, биз тошлар ва вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлишидан қўрқяпмиз", деди Табиий офатларни бошқариш вазирлиги вакили Тамим Азими.

Қутқарувчилар 28 соатдан кўпроқ вақт давомида табиий офат ҳудудини тозалашга ҳаракат қилишди. Тошқин оқибатида йўллар бузилиб, ёпилиб қўйганлиги учун ҳаракатланиш қийин кечган. Камида 250 киши жароҳатланган.

"Вазият жуда ачинарли, йўқотишлар кўп", дейди Азими.

Қайд этилишича, ўлганлар орасида болалар кўпчиликни ташкил этади.

Афғонистон мунтазам равишда қурғоқчиликдан азият чекади. Аммо жанубий Осиё муссонида кучли ёмғир ёғиш ҳолатлари кузатилади.

Маҳаллий аҳоли орасидан 45 ёшли фермер Муҳаммад Қосимнинг AFP'га айтишича, тошқин пайтида унинг оиласидан 11 киши ҳалок бўлган. Уларни уй босиб қолган.

"Синглим, эри, 2 та қизлари ва уларнинг фарзандлари битта уйда ухлаётган бўлганлар", дейди у.

Афғонистоннинг Табиий офатларни бошқариш бўйича вазири Ғулом Баҳовуддин Жилонийнинг айтишича, Шимолий Парван вилоятидаги тошқин Чарикар шаҳрини сув остида қолдирган, у ердаги маҳаллий шифохона вайрон бўлган, шунинг учун, кўплаб жароҳатланганлар пойтахт Кобулга кўчирилмоқда.

Вилоят вакили Воҳида Шаҳкарнинг айтишича, қурбонлар сони кўпайиши мумкин, чунки қутқарув гуруҳлари вайрон бўлган уйлар остига кўмилган одамларни қидиришда давом этмоқда.

Вазирлик вакили Аҳмад Тамим Азимийнинг айтишича, Кобулдан шарқда жойлашган магистрал йўлда тошқин камида саккиз кишини оқизиб кетган, шу жумладан, 2 бола чўкиб кетган ва яна 14 киши жароҳатланган.

Воҳида Шаҳкарнинг айтишича, тошқин вилоятнинг марказий қисмида бир кеча-кундузда, кучли ёмғирдан сўнг бошланган.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўз баёнотида жабрланганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирар экан, Парван ва бошқа вилоятларга ёрдам етказилишини айтди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг