БМТ Шавкат Мирзиёевни мукофотлади

Жамият

image

Кеча, 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасига қаратаётган эътибори учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев соғлом турмуш тарзи ва ҳаракатларни, шунингдек, юқумли касалликлар олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳукуматнинг асосий устувор вазифаси деб билгани учун БМТ тузилмасининг мукофоти билан тақдирланди. 

Мукофот 23 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТнинг “Мақсадли гуруҳ дўстлари” (“Friends of the Task Force”) тадбирида топширилди.

Мукофотни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев БМТ

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг