“Мадад”га раҳбар тайинланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Мадад” нодавлат нотижорат муассасаси ижрочи директорлигига Тўлқин Турсунов тайинланди. 

Таъкидлаш керакки, "Мадад" нодавлат нотижорат муассасаси Адлия вазирлигининг таклифига асосан шу йилнинг 6 сентябрь куни Ҳукумат қарори билан ташкил этилган эди.

Муассасанинг асосий мақсади аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

“Мадад”нинг асосий вазифалари:

•    фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади;

•    фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни жалб этади;

•    фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб боради, таҳлил натижаси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

•    аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга татбиқ этади;   

"Advice.uz" (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритади ва янгилаб боради.

Муассаса республиканинг 14 та ҳудудидаги бўлинмалари, шу билан бирга, туман (шаҳар)ларда фаолияти йўлга қўйиладиган ҳуқуқий маслаҳат бюролари орқали хизмат кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги "Мадад"

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг