УЕФА президенти: “Чемпионатлар давом этиши керак”
Спорт
−
29 Март 2020
6267Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалгани боис барча футбол мусобақалари тўхтатилди. Айримлари бекор қилинди. Чемпионатларнинг қолган қисмини қачон бошлаш ҳақида УЕФА президенти Александр Чеферин изоҳ берди.
"Чемпионатларни давом эттириш учун биз учта вариантни кўриб чиқмоқдамиз. Май ойининг ўрталарида, июн ойининг бошида ёки июн ойининг охирида мусобақаларни давом эттиришни режалаштиряпмиз. Aгар биз ушбу ишни амалга ошира олмасак, мавсумни йўқотишимиз мумкин. Биз лигалар ва клублар раҳбарлари билан доимий алоқадамиз. Биз ишчи гуруҳ тузганмиз. Энг яхши ечимни топишга ҳаракат қиламиз. Бу орада бироз кутишимиз керак бўлади", деди УЕФА президенти.
Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси сабабб футбол бўйича Евро-2020 мусобақаси 2021 йилга кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 662 967 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 30 851 киши вафот этди. Касалланганларнинг 141 953 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси