“Барселона” Тер Штегенга янги шартнома таклиф қилмоқчи 

Спорт

image

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабон Тер Штеген билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Шу йилнинг сўнгига қадар клуб раҳбарияти Тер Штегенга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Дарвозабоннинг "Барселона" жамоаси билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойида якунига етади.

Маълумот ўрнида, клуб президенти Жозеп Мартомеу энг аввало жамоа сардори Лионель Месси билан амалдаги шартномани узайтириш борасида бош қотирмоқда. 
 
Эслатиб ўтамиз, Тер Штеген "Барселона" клубига 2014 йили "Боруссия М" жамоасидан кўчиб ўтган. Тер Штеген шу кунга қадар каталонияликлар таркибида 133 учрашувда майдонга тушган.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Барселона Каталония

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг