Ортиқхўжаевнинг қарорида уйларни бузиш ҳақида нима дейилган эди?

Жамият

image

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун аввал Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мирзо Улуғбек тумани аҳоли билан учрашиб, уларнинг шаҳарда, хусусан, туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари юзасидан, қолаверса, уйлар қирғини ҳақидаги фикрларига қулоқ тутганди. Ўша йиғилишда ҳоким “аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмайди”, деган фикрни илгари сурганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган баёнотга кўра, ҳокимининг айтган сўзлари нафақат Мирзо Улуғбек туманига, балки пойтахтдаги барча ҳудудларга тегишлидир. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги уйлар аҳолининг рухсатисиз бузилмаслиги Тошкент шаҳар ҳокимининг расмий қарорида ҳам ўз ифодасини топганини маълум қилиб, қарор матнини очиқлади. 

Ушбу қарорда ҳам бузилишга тушган турар ва нотурар жой биноларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорида ҳам мазкур масала юзасидан алоҳида Низом асосида, яъни мулк эгаларига етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг амалга оширилиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Қарор доирасида, қарорнинг 2-бандида кўрсатилган комиссия турар (нотурар) жой эгаси ва инвестор иштирокида масалани кўриб чиқади ва жой эгасига етказилган зарар инвестор томонидан тўлиқ қоплаб берилганлигини тасдиқлайди. Фақат шундан сўнггина, бузиш ишларига киришилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими қарори

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг