...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Ал-Азҳар университетининг бўлими очилади


20:14, 11.10.2018 Жамият
 2 606

Университет раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бу ҳақда айтиб ўтган.

Аввалроқ, Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур учрашувда Аҳмад Тоййиб Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг Ўзбекистонда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларимизнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманларни ва қўшима тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаган.
 
Шунингдек, у ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарий сингари буюк уламоларнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳим эканлигини қайд этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Аҳмад Тоййиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар