Коронавирусдан ҳимояланиш учун дори ичиш керакми?

Жамият

image

Коронавируснинг профилактикаси учун ҳеч қандай дори йўқ. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Коронавирусдан ҳимояланиш учун профилактик дори ичиш керакми?

"Коронавируснинг медикаментоз профилактикаси йўқ!

Касалликни олдини олишнинг ягона йўли — карантин чораларига риоя қилиш. Иммунитетни кўтариш учун эса жисмоний фаоллик керак", дейди Севара Убайдуллаева.

Нега Ўзбекистонда антитаначаларга оммавий тест ўтказилмаяпти?

"Ҳозирги кунга қадар коронавирусни аниқлаш ва даволаш ва мулоқотда бўлганларни карантинга олиш масалалари билан шуғулландик. Антитаначалар даволаниб чиққан беморларда пайдо бўлади.

Аҳоли орасида ИФА таҳлилини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда", дейди Севара Убайдуллаева.

Ногиронлигим бўйича санаторийда даволанишим учун коронавирус йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўрашяпти. Мен пул тўлаб текширувдан ўтаманми?

"Эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг буйруғига асосан, коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили бугунги кунда бепул қилинади.", дейди Севара Убайдуллаева

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3333 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 2636 нафари соғайган. 14 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг