... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 7 кунлик фарзандини 4 минг долларга пулламоқчи бўлган она қўлга олинди


11:09, 19.05.2018 Жамият
 2 469

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан (“одам савдоси”) жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва Бош прокуратура томонидан 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББга аёл киши ўзининг 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушади.
 
Ушбу маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Хайриносо.Ж (исми ўзгартирилган) қўлга олинди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан (“одам савдоси”) жиноят иши қўзғатилган. Она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жиноят чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар