Олтин кони ўпирилди. Камида 50 қурбон бор
Олам
−
15 Сентябрь 2020
8007Конго Демократик Республикаси шарқидаги Жанубий Киву вилоятида олтин кони ўпирилди. Натижа камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ОАВга Жанубий Киву губернатори Тео Нгвабиже Каси маълум қилган.
Унга кўра, ўпирилган олтин кони Камитуга шаҳри яқинида жойлашган.
Фожианинг рўй беришига минтақада бир ҳафтадан бери давом этаётган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
50 кишининг вафоти муносабати билан маҳаллий ҳокимлик икки кунлик мотам эълон қилди. Камитуга маъмуриятининг сўзларига кўра, кончилар ҳали ҳам вайроналар остида бўлиши мумкин.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023