Тошкентда 6 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 6 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса соат 21:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Matiz русумли автомашина, 1997 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина, 1982 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги Epica русумли автомашина, 1994 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина, 1997 йилда туғилган У.К. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашина, 1995 йилда туғилган М.П. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашина тўқнашган. 

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи Tracker русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда у ёриткич устунига бориб урилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг