Қозоғистонда 6 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учраган

Жамият

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки полиция ходими ва бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонлик қурбон бўлган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди

Унга кўра, кеча, 13 июль куни Олма-ота-Екатеринбург автомобиль трассасининг 178-км.да ичида икки нафар полиция ходими ва 6 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. ЙТҲ оқибатида икки нафар полиция ходими ва Ўзбекистон фуқароси Ф.А. вафот этди.

Қайд этилишича, жароҳат олган 5 нафар ўзбекистонлик биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг шифохонага ётишга зарурат йўқлиги маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ТИВ Қозоғистон

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг