... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 400 дан ортиқ пиёда жаримага тортилди


11:07, 30.11.2017 Жамият
 1 624

Йўловчиларга белгиланадиган жарима миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмини ташкил қилади.

Тошкент шаҳрида 20 ноябрдан 26 ноябргача “Тозалаш-антитеррор” тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Рейд давомида 17 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган. 6 кун давомида нафақат ҳайдовчиларга, балки пиёдаларга ҳам жарима белгиланди. 414 нафар пиёдага нисбатан жарима ёзилди. 
 
1256 та қоидабузарлик тезликни оширганлик учун, 549 та ҳолатда светафонинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланганлиги учун, 156 та қоидабазурлик маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлиги учун, 568 та ҳолатда уяли телефондан фойдаланганлиги учун ҳайдовчиларга жарима белгиланган.
 
Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган фото ва видео кузатув камералари ёрдамида 2414 та қоидабузарликлар қайд этилди.
 
Пиёдаларга белгиланган жарималар уларнинг паспортлари асосида расмийлаштирилади. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда йўловчининг мобил телефони орқали шахсини аниқлаш учун СМС хабар юборилади.
 
Пиёданинг ёнида мобил телефони ҳамда паспорти бўлмаган тақдирда, у ИИБ туман бўлимига келтирилади. Пиёдаларга белгиланган жарима 45 кун давомида тўланиши лозим. Муддат ўтган тақдирда судга мурожаат қилинади.
 
Пиёдаларга белгиланадиган жарима миқдори энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмини ташкил қилади.
 
Пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтиш, телефондан фойдаланиш, китоб ёки турли нашрларни ўқиш, видео томоша қилиш ёки аудио тинглаш ва йўлдан ўтиш чоғида ҳалақит бериши мумкин бўлган шу каби бошқа электрон воситалардан фойдаланиш каби қоидабузарликлар аниқланганда, жаримага тортилиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Йўл ҳаракати қоилалари Қоидабузарлик Йўловчилар учун жарима Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар