Тошкентда 38-автобусда ноҳуш ҳодиса юз берди

Жамият

image

Бугун, 13 май куни Тошкентда 38-йўналишда ҳаракатланувчи автобусда ноҳуш ҳодиса юз берди. Воқеа юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” расмий ахборот берди.

Унда қайд этилишича, бугун, 13 май куни 4-автобус саройи тасарруфидаги 38-йўналишда қатновчи сарой рақами 37 бўлган Mercedes Benz русумли автобусда йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўсиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган. Бошқа йўловчиларнинг гувоҳлик беришича атрофдагиларга ҳеч қандай зарар етмаган. Аммо йигитнинг ўзи жароҳат олган.

Ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органига хабар берилган.

Юз бераётган ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти барча йўловчилар ва шаҳар меҳмонларидан яна бир карра жамоат транспортларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, уни асраб-авайлаб, кўп йиллар соз ҳолда хизмат қилишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг