Тошкентда 14 яшар қиз селфи сабаб 3-қаватдан қулади

Жамият

image

Халқаро оммавий ахборот воситаларида баланд бинода ёки темирйўлда ўзини ўзи суратга олиш (селфи) жараёнида содир бўлган мудҳиш ҳолатлар ҳақида кўп ўқиганмиз. Афсуски, бундай воқеалар Ўзбекистонда ҳам қайд этилмоқда.

Тошкентда 14 яшар қиз уй деразаси олдида расмга тушмоқчи бўлган вақтда бинодан қулади. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Ушбу ҳодиса кеча, 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қайд этилган. Шу туманда яшовчи 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) учинчи қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушураётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган. 

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

селфи

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг