Ўзбекистонлик дизайнернинг либослари Тайланд қироличаси мода ҳафталигида намойиш этилди
Маданият-санъат
−
27 Ноябрь 2019
11949Жорий йилнинг 19-24 ноябрь кунлари Тайланднинг Бангкок шаҳрида "Thai Silk Fashion week 2019" мода ҳафталиги бўлиб ўтди. Унда 71 давлатдан вакиллар иштирок этди. Ҳафталикда ўзбекистонлик таниқли дизайнер, “ANOR”миллий либослар бренди дизайнери – Ёш дизайнерлар Кенгаши раиси Дилноза Умирзоқова ўз либослар тўплами билан қатнашди.
Ушбу мода намойиши учун тайёрланган махсус тўплам Тайланд ипаги ва ўзбек икатидан тикилган бўлиб, ўзбекона қадимий бичимлари, ўзбек миллий либослари услубида ва сўзана нақшларининг янгича ёндашуви билан ишлангандир.
Мода ҳафталиги 2010 йилдан буён Тайланд қироличаси Сирикит ҳомийлигида ўтказиб келинади. Эътиборли жиҳати шундаки, ўзбекистонлик дизайнерлар ушбу ҳафталикда илк бор иштирок этмоқда.
Куни кеча ўтган ҳафталикда 71 мамлакатдан дунёга юз тутган 60 нафар дизайнер ўз либосларини намойиш этдилар. Либосларни тикиш учун дизайнерларга Тайланд қироллиги томонидан 5500 метр қироллий ипаги тақдим этилди.
Мода ҳафталиги доирасида Тайланд Бош вазири Прают Чан-Оча иштирокида "Grand Fashion Extravaganza" мода намойишининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу намойишда моделлардан ташқари 60 ортиқ дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари дизайнерлар томонидан тикилган либосларни намойиш этдилар. Жумладан, Ўзбекистоннинг Тайланддаги элчиси Азиз Алиев рафиқаси билан Дилноза Умирзоқова томонидан тикилган либосларни кийиб, подиумга чиққан.
Ҳафталикни жаҳон мода оламидаги асосий телеканал “Fashion TV” ёритиб борган. Қолаверса, ҳафталикда “Jimmy Choo” пойабзаллар бренди асосчиси, профессор Жимми Чу ҳам иштирок этиб, дизайнерларни қўллаб-қувватлаган. Фурсатдан фойдаланиб, Дилноза Умирзоқова Жимми Чуни ва “Fashion TV” мухбирларини 2020 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда ўтадиган “UZBEKISTAN Fashion week” мода ҳафталигига таклиф қилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь