60-ўлим. Тошкентлик бемор вафот этди

Жамият

image

Бугун, 12 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатдаги 60-ўлим бўлди. 

Олмазор туманида яшовчи 65 ёшли М.Х.да (аёл) сўнгги икки ҳафтада тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал кузатилиб, уйида даволанган. Тана ҳарорати тушмагач, “COVID-19” инфекциясига намуна топширган. 

Бемор Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. 

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг