...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Велосипедчилар сайли”! Иштирокчилар велосипедлардан бепул фойдаланди


19:07, 10.06.2018 Спорт
 856

Мазкур кўргазмада терма жамоа мураббийлари, мутахассислар ва таниқли спортчилар томонидан маҳорат дарсалари ҳам олиб борилди.

Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” марказий стадионида ҳаваскор велосипедчилар, велосипед иҳлосмандлари иштирокида “Велосипедчилар сайли” бўлиб ўтди.
 
Ушбу тадбир иштирокчиларига велосипедлардан бепул фойдаланиш имконияти яратиб берилди.
 
Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан профессионал велосипедлар, спорт анжомлари, спорт формалари, спортчиларни қувватлантирувчи воситалар ва озиқалар кўргазмаси ўтказилди. Мазкур кўргазмада терма жамоа мураббийлари, мутахассислар ва таниқли спортчилар томонидан маҳорат дарсалари ҳам олиб борилди.
 
“Иштирокчилар учун қизиқарли велосипед мусобақалари ва ўйинлари ташкил этилди. Тадбир давомида ҳаваскор велосипедчилар сони жуда кўплигига амин бўлдик. Иштирокчиларнинг қизиқишлари ва улар томонидан билдирилган ижобий фикрларни инобатга олиб, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси “Велосипедчилар сайли”ни доимий равишда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди”, дейилади МОҚ хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Велосипедчилар сайли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!