... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Мафтунингман – 2” фильми учун кастинг ўтказилди


16:33, 18.06.2016 Кино
 6 203

Бир ҳафта давом этган дастлабки босқичда 313 нафар талабгорлар кастингдан ўтишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ, “Мафтунингман – 2” фильмидаги ролларни ижро этиш учун кастинг эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Бутун республикамиз бўйича ўтказилган кастингларда бугунгача мингдан ортиқ одам иштирок этди.  Телеканаллар, матбуот ва интернет сайтларида эълон қилинган “Мафтунингман – 2” фильмига кастинг ҳамюртларимиз орасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Кастингнинг биринчи босқичи 7-15 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
 
Унда асосан Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Давлат санъат ва маданият институти ҳамда бошқа санъат ўқув муассасалари талаба-ўқувчилари, шунингдек, ҳаваскор фуқаролар фаол иштирок этишди. Кастингда тажрибали эксперт сифатида “Мафтунингман” фильми юлдузлари – Ўзбекистон халқ артисти, профессор Турғун Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова, қолаверса, таниқли санъаткорлар –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Лола Элтоева, “Булбулча” болалар ансамбли бадиий раҳбари Шермат Ёрматов қатнашди.
 
Бир ҳафта давом этган дастлабки босқичда 313 нафар талабгорлар кастингдан ўтишга муваффақ бўлди. “Dono Productions” томонидан берилган маълумотга кўра, кастинг 2016 йил 10 июлдан 1 августгача Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда, 1-10 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
 
Хабар қилинишича, лойиҳа сифатида иш бошлаган “Мафтунингман – 2” кинофильмини тасвирга олиш ишлари август ойидан старт олади.

Теглар:Мафтунингман – 2 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!