Қашқадарё ва Хоразм вилояти ҳокимларига огоҳлантириш берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Яккабоғ тумани ҳокими (Донаев), туман прокурори (Халилов) туман ҳокимини қурилиш масалалари бўйича ўринбосари (Туймаев) лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ҳудудларни ободонлаштириш, архитектура қиёфасини яхшилаш ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан турар ва нотурар жойларни бузиш ишларини ташкил этишда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтди. Президентнинг тадбиркорларнинг мол-мулки дахлсизлиги ва уни бузиш ҳамда уларга зарар етказиш қатъий тақиқланиши бўйича берган топшириқларини бузганлиги учун Яккабоғ тумани ҳокими (Донаев), туман прокурори (Халилов) туман ҳокимини қурилиш масалалари бўйича ўринбосари (Туймаев)нинг хатти-ҳаракатлари кескин танқид қилинди ва эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев Хуррамович ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими (Абдуллаев), шаҳар прокурори (Давлатов)га йўл қўйган хатолари учун хайфсан эълон қилинди.

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиевга йўл қўйган жиддий камчиликлари учун қаттиқ огоҳлантирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг