Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон бош давлат санитария инспектори лавозимида ишлаб келаётган Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди. Унга кўра, эндиликда Отабеков Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритади. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош санитария врачи – Санитария эпидемиология назорат маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Холмамат Нуралиевич Норбоев Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. 

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ботиржон Қурбонов ва Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси Бухгалтерия бўлими давлат солиқ бош инспектори Қобилжон Ҳайитов Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

700

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг