Табиий, суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар ошмайдиган бўлди
Жамият
−
03 Июнь 2019 5068 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сон қарорига асосан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилиши белгилаб қўйилган эди. Аммо нархлар оширилмади.
Сабаби ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш мақсадида 2019 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори имзоланди.
“Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мазкур қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди.
Мазкур қарор билан соҳага оид бошқа янгиликлар ҳам амалиётга жорий этилмоқда.
Live
Барчаси