Карантин вақтида постлардан одам олиб ўтиш “ставкаси” 50 000 сўмга баҳоланди

Жамият

image

Коронавирус сабаб пойтахт Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш тақиқланган эди. Аммо шунга қарамай, карантин қоидаларини бузаётганлар ва ҳатто шу баҳонада жиноий ишга қўл ураётганлар ҳам учрамоқда.

Маълумотларга кўра, карантин вақтида Тошкент шаҳрига кириб келмоқчи бўлган, бошқа вилоятларда тергов ва суддан яширинган 3 нафар қидирувдаги шахс ушланган. Бундан ташқари, 4 та ҳолатда Тошкент шаҳрида сотишга мўлжалланган наркотик ва психотроп моддаларни олиб кириш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хабар бермоқда.

“4 апрель куни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро, ўзининг юк машинасида қишлоқ-хўжалик маҳсулоти билан бирга 4 нафар фуқарони белгиланган чекловларга зид равишда Тошкент шаҳрига олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган. Ҳайдовчи уларнинг ҳар биридан 50 000 сўмдан олган”, деди Шоҳрух Ғиёсов хабар бермоқда.
 
Таъкидланишича, шунга ўхшаш карантин қоидаларини бузиш ҳаракатлари Тошкент шаҳрига кириш постларининг ўзида 20 дан кўп ҳолатда аниқланган. Бундан ташқари, Термиз, Наманган, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳам кириб-чиқишда ана шундай ҳолатлар бир неча марта учраган.

“Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг барчаси юк ташиш машиналаридан фойдаланиб содир этилган”, деди Шоҳрух Ғиёсов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг