...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди


15:12, 15.10.2018 Жамият
 5 202

Вилоятнинг янги прокурори республиканинг турли туманларида фаолият олиб борган.

Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Салом Исматович Самадов Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
 
Салом Самадов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Салом Самадов 1963 йилда туғилган. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.
 
Аввалроқ, Тошкент вилояти прокурори Шавкат Тўрақулович Раҳматов эгаллаб турган лавозимидан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Тайинлов Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар