“Меҳрибонлик” уйларида тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари иш бошлайди

Жамият

image

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарор билан, 2019-2023 йилларда “Меҳрибонлик” уйларини ноинституционаллаштириш дастури ҳамда Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул килаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатда белгиланишича:

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этиш орқали қабул қилаётган номзод фуқароларни тайёрлаш мақсадида “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади;

тутинган ота-оналарга тайёрлов курсларини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;

Тайёрлов курслари машғулотларини ўтказиш учун тегишли тармоқ вазирликлари, идоралар ва ташкилотларнинг ижтимоий ишлар соҳасида тутинган ота-оналарни маслаҳат ёрдами, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминловчи мутахассислари ҳамда давлат тарбия муассасаларининг ижтимоий-психологик-педагогик кўмаклашув хизмати ходимлари жалб этилади;

тутинган ота-оналарнинг тайёрлов курсларида ўқиши бепул ташкил этилади;

• 2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналар тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролар орасидан танланади;

• 2020 йил 1 январга қадар болаларни оилага тарбияга (патронат) олган ва оилавий болалар уйларининг тарбиячи ота-оналаридан тайёрлов курсларини якунлаганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.

• Қуйидагилар тайёрлов курсларининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

• тутинган ота-оналарнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

• тутинган ота-оналарни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоийлашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятини шакллантириш;

• тутинган ота-оналарнинг болани оилага қабул килишга тайёрлик даражасини аниқлаш, болани оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек, болани тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш, уларнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳрибонлик уйлари Болалар шаҳарчалари

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг