Яна бир Европа мамлакати коронавирус устидан ғалаба қозонди

Олам

image

Черногорияда 20 кун давомида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмади. Бундан ташқари, Европада биринчи бўлиб ушбу мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг барчаси соғайди. Бу ҳақда Twitterʼда Черногория соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

“Черногорияда ҳозирда COVID-19 нинг фаол ҳолатлари йўқ. Бу илк коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилганидан 68 кун ўтгач рўй берди“, дейилади хабарда.

Шунингдек, мамлакатда охирги 140 одамдан олинган тестни таҳлил қилиш якунланди. Улар орасида коронавирус билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган.

Ҳукумат ушбу кунда фуқароларга “уларнинг қатъияти ва қўллаб-қувватлагани учун“ миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, тахминан 630 минг аҳолига эга бўлган Черногорияда илк бор 17 март куни икки аёлда коронавирус аниқланган. Эпидемия бошланганидан бери ҳукуматнинг веб-сайтига кўра, беморларнинг умумий сони 324 кишига етган. Улардан 315 нафари соғайган, тўққизтаси вафот этган.

Аввалроқ, Словения давлати коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилган эди. Лекин, мамлакатда ҳали фаол беморлар бўлгани сабабли унинг “ғалабаси“ шунчаки эпидемия тарқалишини тўхтагани сабаб бўлгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Черногория

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг