Андижонда бир гуруҳ босқинчи қўлга олинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 май кунидан 18 май кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Ипакчи маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Г.нинг яшаш уйида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Тезкор тадбир давомида уч нафар номаълум шахс хўжалик пичоғи билан қуролланиб,  юзларига ниқоб тақиб олган холда хонадон эгаси Д.Г.дан босқинчилик йўли билан пул талаб қилиш мақсадида хонадонга девор ошиш йўли орқали киришган вақтларида пистирмада турган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида улар Булоқбоши туманида яшовчи фуқаролар Х.Н, Б.Ж, И.А. бўлиб чиқди. Улардан уч дона хўжалик пичоғи, уч дона ниқоб ҳамда бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддасининг 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон босқинчилик

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг