Пойтахт мактабларидаги ўқитувчиларнинг маоши кўтарилди

Олам

image

“Москва мактабларида ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 2019 йилнинг биринчи ярмида 114 минг рублни ташкил этди”, деди Москва мэри Сергей Собянин 29 август куни ВДНХда ўтказилган Москва шаҳар таълим форумида шаҳар педагогик кенгашида. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар қилади. 

"Биз Москва электрон мактабида қатнашган барча ўқитувчиларга 10 минг рубль миқдорида бонус оламиз, деган эдик. Чунки, ўтган йили сизлар синф ўқитувчилари синфларни бошқариш учун махсус мукофот олиши керак деган таклифни кўтарган эдингиз. 2018 йили мен Москва ўқитувчиларининг иш ҳақи йил охирига қадар 100 минг рублга етиши кераклигини айтдим, менга кўпчилик ишонмади. 2019 йилнинг биринчи ярмида Москва ўқитувчиларининг ўртача иш ҳақи 114 минг рублга етди", деди Собянин.

"Таълим шаҳри" халқаро форуми 29 августдан 1 сентябргача Москвадаги ВДНҲда бўлиб ўтади. Унда 100 дан ортиқ компаниялар вакиллари, Россия ва бошқа мамлакатлардан мингдан ортиқ мутахассислар иштирок этади. 

Форум доирасида маҳорат дарслари, тақдимотлар, ўспиринлар ва мактаб директорлари билан суҳбатлар ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг