Акфа университети талабаси бўлиш шартлари қандай?

Жамият

image

Акфа университети ҳақидаги матбуот анжуманида ушбу ОТМга кириш тартиблари ҳақида айрим маълумотлар эълон қилинди. Жумладан, университетга кирмоқчи бўлган фуқаролардан мактаб ёки ўрта махсус таълим муассасини тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжати ҳамда  IELTS ёки  TOEFL сертификатлари талаб қилинади.  Шунингдек, ҳужжат топширувчи абитуриент энг кам 6.0 баллик IELTS сертификатига эга бўлиши, бундан ташқари, кириш имтиҳонларида  кимё, биология ва математика фанидан 20 та саволли ёзма иш топширишлари  керак бўлади.

Университетда хориждан келган малакали профессор-ўқитувчилар дарс беради. Ўқув жараёнларининг барчаси инглиз тилида олиб борилади.  Акфа университетида таълим 6 йил муддатни ташкил этади. Бу жараён 2 йиллик тиббий тайёрлов курслари ва 4 йиллик тиббий курс дастурларни ўз ичига олган.

Акфа университети Жанубий Кореянинг Ганжон университети билан ҳамкорликда унинг андозасида ташкил этилмоқда.

“Кореянинг Ганжон университети дипломига эга бўлган талабалар  аттестациядан  ўтгач, АҚШда  магистратурада ўқишни давом эттириш ёки иш фаолиятини олиб бориш имкониятига эга бўладилар. Корея билан шартномани имзолашда ҳам айни жиҳатларга эътибор қаратилиб,  Акфа университети битирувчилари ҳам худди мана шундай имтиёзларга эга бўлишлари белгиланди”, дейди лойиҳа муаллифи Беҳзод Жалилов.

Жорий йилнинг май ойида университетнинг веб-сайти иш бошлайди ва унга ОТМ низоми, ўқув дастурлари ҳамда қабул масалаларидаги барча маълумотлар жойлаштирилади.

Имтиҳонлар июнь-июль ойларида ўтказилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Акфа университети

Баҳолаганлар

2465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг