Бош вазир ўринбосари “тонировка” бўйича янги қарор ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Автоуловлар ойнасининг тусини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилаётган янги Ҳукумат қарорида депутатлар билдирган таклифлар ҳам ўз аксини топяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Бугун, 1 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат дастури ижроси юзасидан Бош вазир ўринбосарининг ахбороти тингланмоқда. Бу ҳақда “Адолат” социал-демократик партияси Матбуот хизмати хабар берди.

Азиз Абдуҳакимов маърузада кенг жамоатчилик ва депутатлар томонидан сўнгги пайтларда кўтарилаётган ижтимоий муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар Ҳукумат томонидан эътиборда эканлигини қайд этди. Шунингдек, мамлакат тараққиётига бефарқ бўлмаган барча оммавий ахборот воситалари, блогерлар, кенг жамоатчилик ва депутатларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси вакиллари томонидан кўтарилган ва Вазирлар Маҳкамасига юборилган “тонировка” ва “термоплёнка” масаласига ҳам тўхталиб, эълон қилиниши кутилаётган қарорда фракциянинг таклифлари ҳам ўз аксини топгани таъкидланди.

Аввалроқ, “тонировка” масаласида Ҳукуматнинг янги қарор лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, “тонировка” рухсатномасини олиш учун белгиланадиган тахминий нархларни ҳам келтириб ўтгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов тонировка

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг