Тошкент ва Қўқонда мактабга пичоқ олиб борган ўқувчилар аниқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходимлари томонидан мактабда пичоқ олиб юриш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди. 

Биринчи ҳолат Қўқон шаҳрида содир бўлган. Соат 13:50 ларда 35-сонли мактабга киришга уринган бир йигитни мактаб қоровули тўхтатиб қолган. Шу мактабда ўқийсизми, деган саволга у ўқимайман, деб жавоб берган ва нима учун мактабга келганини тушунтира олмаган. Миллий гвардия қўриқлаш хизматига қарашли тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ чақирилган, улар эса йигитни ички ишлар органлари профилактика инспекторига топширган. У 2007 йилда туғилган коллеж ўқувчиси И. Х. эканлиги аниқланган. Профилактика инспектори йигитнинг ота-онасига қўнғироқ қилган, тинтув вақтида унинг ёнидан ошхона пичоғи топилган.

Иккинчи ҳолат эса шу куни кечки соат тахминан 18:20 ларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда содир бўлган.  Жисмоний тарбия дарси олдидан кийим алмаштириш хонасида 10-синф ўқувчилари У.И. ва Т.А. лар синфдошларига спорт сумкасида олиб юрган пичоқни кўрсатган. 4-синф раҳбари эса шу пичоқни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимларига топширган.

Ўқувчилар У.И. ва Т.А. ларнинг ота-оналари мактабга таклиф этилиб, улар билан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ профилактика инспектори ва мактаб директори профилактик суҳбат ўтказган. Ўсмирлардан пичоқ олиб қўйилиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (“Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 200-мактабда сурункали равишда дарс қолдираётган ўқувчилардан бирининг отаси жанжал кўтарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб Фарғона пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг