Қаршида китобга монумент ўрнатилди

Жамият

image

Қарши давлат университети рўпарасида 12 дона нодир асарлар тўплами акс этган монумент ўрнатилди. Ушбу монументнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир нафақат талаба-ёшлар, балки бутун вилоят аҳолисида катта таассурот қолдирди.

Мазкур монумент қайсидир маънода Ўзбекистон бўйлаб ёшларни китобхонликка жалб этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

12 дона энг нодир асарлар тўплами акс этган ушбу монументда ўзига хос рамзий маъно мужассам. Бу ерда адабиётнинг буюк вакиллари Алишер Навоий, Абу Али Ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Шароф Рашидов каби аллома ва мутафаккирлар, эл ардоқлаган таниқли шоир ва ёзувчилар номлари зикр этилганки, кишида фахр туйғусини уйғотади. Бундан ташқари “жавонга” Балзак, Шекспир, Пушкин каби жаҳон адабиётининг етакчи намояндалари ҳам киритилган.

“Университетимиз қошида мана шундай монументнинг ўрнатилиши бизни тўлқинлантирди. Китоб бебаҳо неъмат экани барчамизга маълум, лекин уни қадрият даражасига кўтариб, тарихга муҳрлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Интернет саҳифаларида Германияда буюк немис ёзувчи-шоирларининг асарлари ҳурматига қўйилган монументни кўргандим. Ўзбек адабиётида ҳам шундай буюк ижодкорлар ва уларнинг асрларга татигулик асарлари борки, улар дунё тамаддунига таъсир ўтказа оладиган даражада кучли. Мана бугун рамзий маънода улар ҳурматига биз ҳам монумент ўрнатдик. Бу монумент нафақат китобхонликка даъват қилади, балки ҳар дақиқада ўзбек адабиётининг боқий эканлигини эслатиб туради”, дейди Қарши давлат университети 2-босқич талабаси Шоҳсанам Абдушукурова.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши монумент

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг