Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш бўйича рекорд янгиланди

Жамият

image

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистонда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Кун давомида 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг