Россия коронавирус юқтирган хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи

Олам

image

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Россия янги турдаги коронавирус 2019-nCoV аниқланган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. 

Таъкидланишича, мазкур чора мамлакатнинг коронавирус тарқалишига қарши курашишга оид миллий режасидан ўрин олган.

“Энди у ўта хавфли касалликлар рўйхатига киритилган. Бу чет эл фуқароларида шундай касаллик аниқланганда уларни чиқариб юбориш ва  махсус чекловлар, шу жумладан, изоляция ёки карантин чора-тадбирларини жорий этиш имконини беради”, дейди Бош вазир. 

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг