...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимиятида Раҳмонбек Усмоновдан қолган биринчи ўринбосар Сергелига ҳоким бўлиб кетди


15:39, 12.05.2018 Жамият
 4 050

Ҳусанов 1997 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институти тамомлаган. Шунингдек, Тошкент Молия институтини тугатган.

Хабарингиз бор, Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Султонов бугун, 12 май куни Олмазор туманида Абдуқаҳҳор Тўхтаевдан бўш қолган ўринга бориб жойлашди.
 
Сергелида эса унинг ўрнини 2017 йилнинг январидан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Нозим Ҳусанов эгаллаган.
 
У Тошкент шаҳар ҳокимиятида биринчи ўринбосарлик лавозимига қадар 2016 йилдан 2017 йилнинг январига қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
 
1976 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган Нозим Ҳусанов 1997 йилда Тошкент автомобиль-йўллари институти тамомлаган. Шунингдек, Тошкент Молия институтини тугатган.
 
У 2014-2016 йилларда “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси, 2013-2014 йилларда – Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари, 2010-2011 йилларда – Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

Теглар:Нозим Ҳусанов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар