Air Arabia Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди

Олам

image

БААнинг “AIR ARABIA Abu-Dabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан “AIR ARABIA Abu-Dabi LLC” компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди. 
  
Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  амалга оширишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, бугунгача Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи “Uzbekistan Airways” ва “FlyDubai” авиакомпанияларига берилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йил 4 сентябрдан бошлаб 5 мамлакат билан халқаро парвозларни тиклади. Унга кўра, Тошкент-Дубай-Тошкент йўнали бўйича парвозлар ҳафтада бир марта – жума кунлари амалга оширилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

FlyDubai Uzbekistan Airways Air Arabia

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг