Президент Сардоба жабрдийдаларига 40 миллион сўмлик сертификат топширмоқда

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилояти Сардоба туманида бўлиб турибди. Давлат раҳбари Сардоба жабрдийдаларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификатлари, пул маблағли банк карточкаларини тарқатди.

Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Президент Сардоба ва Мирзаобод туманларида бўлиб, бу ерда қуриладиган янги уй-жойларга тамал тошини қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба фожиаси

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг