Ўзбекистон Қозоғистондан бензин сотиб оладиган биринчи давлатга айланади
Жамият
−
02 Июль 2019
2744Ўзбекистон яқин орада Қозоғистондан бензин сотиб оладиган илк мамлакатга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Xalq so’zi” нашри хабар тарқатди.
Kazenergy бош директори Болат Акчулаковнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ёқилғининг биринчи қисмини шу йил июль ойида юбориш режалаштирилмоқда. Бензин жаҳон нархларида экспорт қилинади. У, шунингдек, бу борада Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон билан музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ўрталарида Қозоғистон бензин экспорт қилишни мўлжаллаётгани маълум бўлганди. Бундай имконият ушбу мамлакатда бензин эҳтиёждан анчагина ортиб қолгани ортидан юзага келганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023