Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси хорижда вафот этди 

Жамият

image

Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси АҚШда вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, кеча, 5 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси У.Н. Чикаго шаҳридаги ўз хонадонида вафот этди.

Mаълум қилинишича, ҳозирги вақтда ўлим сабабини аниқлаштириш бўйича суд-тиббий жараёнлар олиб борилмоқда.

Tаъкидланишича, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва AҚШнинг 35 штати (Aляска, Aризона, Калифорния, Коннектикут, Ҳавайи, Aйдаҳо, Иллинойс, Индиана, Aёва, Канзас, Mен, Mассачусеттс, Mичиган, Mиннесота, Mиссури, Mонтана, Небраска, Невада, Нью-Ҳемпшир, Ню-Жерси, Нью-Mехико, Нью-Йорк, Шимолий Дакота, Оҳаё, Орегон, Пеннсилвания, Пуерто Рико, Род Aйленд, Жанубий Дакота, Юта, Вермонт, Виргин Ороллари, Вашингтон, Висконсин, Ваёминг), шунингдек, Mексика, Mарказий ва Жанубий Aмерика давлатлари ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда +1-212-754-7403 телефон рақамлари орқали мамлакатнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг