Роналду мамлакат терма жамоасидан қачон кетишини айтди

Спорт

image

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоада қанча ўйнаши ҳақида гапирди. 

"Мен ҳали терма жамоанинг таклифларини қабул қилишга тайёрман, ва жамоадаги фаолиятимни давом эттириш учун мотивация бор. Доим терма жамоага ёрдам беришга шайман.

Қачонки терма жамоага чақирилмасам, ўшанда терма жамоадан кетаман. Мен ҳали Қатардаги жаҳон чемпионати ҳақида ўйламадим, аммо мундиалда иштирок этишимни истисно этмайман. Португалия - менинг ватаним, фаолиятимни якунлаганимдан сўнг бу ерга қайтишни хоҳлайман", дейди Роналду.

Роналду фаолияти давомида "Ювентус"дан ташқари "Спортинг", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клубларида ўйнаган.
Бир неча карра "Олтин тўп" соҳиби Португалия терма жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг