Келишиб олинглар! Мутахассис ССВнинг дезинфекцион туннеллар ҳақидаги баёнотини рад этди

Жамият

image

Кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги савдо объектлари, турар-жойлар, метро, давлат ва жамоат ташкилотлари, бозорларга қўйилаётган дезинфекция туннеллар коронавирусга қарши энг фойдасиз чора экани ҳақида маълум қилган эди. 

Бугун, 7 сентябрь куни эса Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов ССВнинг дезинфекция туннеллар фойдаси экани ҳақидаги баёнотни рад этди.
 
“Дезинфецион туннелларни умуман фойдаси бўлмади, деб баҳолаш хато фикр. Бугунги кунга қадар дезинфекция туннелларини коронавирусга қарши таъсир самараси қайсидир мамлакат томонидан ўрганилганлиги тўғрисида расмий мақолалар чоп этилмаган”, деди Рустам Икромов.

Унинг таъкидлашича, дезинфеция туннеллари сабаб биргина ўткир ичак юқумли касалликлар 2019 йилнинг биринчи ярмига нисбатан, жорий йилнинг мос даврида 61 фоизга камайгани, вирусли гепатит “A” тури 76 фоизга камайгани.

Эслатиб ўтамиз, дезинфекция туннелларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан бугунгача қабул қилинган қарорларда мажбурий этиб белгиланган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг