Туркиядан юборилган баъзи буюмларга божхона тўлови бекор қилинади

Жамият

image

Туркия ва Ўзбекистон ишбилармонлари ўртасида икки мамлакат ишлаб чиқарувчи ва экспортчилари учун янада қулай савдо шароитларини яратиш мақсадида видеоконференция бўлиб ўтди. бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битимни имзолаш шартлари бўйича видеоконференция орқали 5-тур музокаралари бўлиб ўтди. Мамлакатлар томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат делегациялар иштирок этди.

Томонлар имтиёзли савдо тўғрисидаги Битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил феврал ойида Туркияга амалга оширган ташрифи давомида икки мамлакатлар ҳукуматлари томонидан эришилган келишувларда белгиланганидек, ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга оширишнинг муҳим ва самарали воситаси эканини қайд этди.

“Битимни имзолашнинг мақсади икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун янада қулай савдо шароитларини яратиш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Хусусан, муайян буюмларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди ёки уларнинг ставкаси сезиларли даражада пасайтирилади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, музокаралар ўтказилиши ишлаб чиқилган Битим лойиҳаси моддаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш, шунингдек, ўзаро савдо операцияларида имтиёзли савдо режими қўлланилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон ва Туркияда ишлаб чиқарилган товарларнинг рўйхатларини батафсил ўрганиш имконини берди.

Маълум қилинишича, турк томони Туркия савдо вазирлиги Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши учун зарур техник ёрдам беришга, шу жумладан, демпингга қарши ва компенсация божларини, ҳимоя чораларини қўллаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини субсидиялаш механизмлари масалалари бўйича маслаҳат беришга тайёр эканлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Божхона

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг