Зангиотадаги шифохонада 80 ва 41 ёшли эркаклар коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Тошкент ва Сирдарёда коронавирусга чалинган беморлар вафот этди. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 161 нафарга етди.

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 80 ёшли бемор О.А. (эркак) жорий йил 28 июль куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир бемор Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшаган 41 ёшли бемор Ф.Т. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўпка шишидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг