Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 25 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража,  кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг