...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент метросидаги узилиш сабаби маълум бўлди


18:37, 11.10.2018 Жамият
 6 342

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени УК расмий маълумот берди.

Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида поезд келмай қолгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени УК расмий маълумот берди.
 
Унда айтилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 14:24 да Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли маршрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган.
 
Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинган. Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилган.
 
Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинган ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирган.
 
“Бундай техник носозлик туфайли юзага келган ноқулайлик учун Тошкент метрополитени маъмурияти барча йўловчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри метрополитен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар