Кимнинг қаерда карантинда сақланаётганини қандай билса бўлади?

Жамият

image

Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар коронавирусни кенг ёйилишининг олдини олиш мақсадида турли вилоятлардаги карантин марказларига жойлаштирилган. Таниш-билишлари ёки қариндошлари чет элдан учиб келган фуқаролар уларнинг ташхиси ва карантин қачон якунига етиши ҳақида қаердан билиш мумкин?

Маълумотларга кўра, учиб келганлар ва карантинда сақланаётганлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш Штабидан, 71-276-49-66 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали билиш мумкин.

Таъкидланишича, маълумот олиш учун рейс, сана ва қайси давлатдан учиб келганлигини айтиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг